Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган Автопарад.
Сан Франциско ва Кўрфази атрофида истиқомат қилаётган юртдошларимиз иштирокида 2021 йил 1 чи Сентябр куни Она диёримиз Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган авто-парад ўтказилди. Авто парад Сан Францисконинг дунёга таралган иншооти - Ўзбекистонликлар жамияти томонидан Golden Gate Bridge да ўтказилди. Бу парадни осоишта ўтказилишида махаллий йўл харакати қонун ходимлари California Highway Patrol (CHP) яқиндан бизга ёрдам қилишди. Барча иштирокчиларимизга Жамиятимиз номидан чексиз миннатдорчиликлар билдирамиз. Ўзбекистон Мустақиллиги абадий ва барқарор бўлсин!