Хурматли ватандошлар,
6 чи Апрель, Сешанба куни, Crocker-Amazon футбол ўйингоҳларида,UCC Баҳор Футбол Кубоги турнири ўтказилди. Бу турнир UCC фаоллари томонидан ташкил қилинган бўлиб, бу футбол турнирига мана шу Сан Франциско ва кўрфазида ўқиб, ишлаб истиқомат қилаётган юртдошларимиз, ёшларимиз фаол қатнашишди.
Ҳар бир командалар ўртасида жуда қизиқарли, шижоатли ва дўстона беллашувлар бўлиб ўтди. Сан Франциско ҳаво иқлими ҳам командаларга жуда қўл бўлди. Командалар бирничи раунд ўйинлардан сўнг, 3 чи, 2чи ва нихоят 1 чи ўрин учун беллашишди, ва 3 чи ўринни Carvon командаси, 2 чи ўринни эса Delivery Band ва ниҳоят 1 чи ўринни SF Black жамоалари қўлга киритишди. 1 чи ўрин Кубоги SF Black жамоаси капитани Равшанбек Олтиевга ва UCC Футбол Кубоги турнирининг Энг Яҳши Ўйинчиси соврини Абдуфаррух Маджидовга топширилди.
Бизнинг умидимиз келажакда олиб бориладиган мана шундай спорт турнирлари янада оммалашади, чунки спорт инсонларни, жамиятларни ва давлатларни бирлаштиради, дўстлик ва ахилликни янада оширади.
Фурсатдан фойдаланиб, ўзимни ва UCC жамиати фаоллари номидан барча қатнашган дўстларимизга каттадан-катта миннатдорчиликлар билдираман, ва айниқса UCC жамиати маркази фаоли Ҳуршидбек Кучкаровга мана шу футбол турнирини олиб боришдаги ташкилий ишлари учун рахматлар айтаман.
Хурмат билан
Кудрат Рахимходжаев