Ҳурматли дўстлар ва aзиз Юртдошлар!
Сизларга Uzbek Community Center of San Francisco Bay Area (UCC SF) маркази ташкил этилганлиги ҳақида эълон қилишимиздан бағоят хурсандмиз!
6 феврал 2019 йилдан бошлаб бир неча ой мобайнида иқтидорли, зукко ва кўпчиликнинг ҳурматига сазовор ўзбекистонликлардан ташкил топган гуруҳ катта амалий иш олиб борди ва ниҳоят бизнинг марказимиз расмий рўйхатдан ўтиб Сан Франциско Кўрфазида Ўзбек Жамияти Маркази расман ташкил этилди. Турли миллатга мансуб, турли ёшдаги ва ўзига хос дунёқарашга эга инсонлар UCC SF сафидан жой олган, лекин бизни бир нарса бирлаштиради бу — Ўзбекистон. Ўзбекистон бизнинг она Ватанимиз ва у биз учун қадрли гўшадир.
UCC нинг асосий мақсади бу Америка Қўшма Штатлари халқини Ўзбекистон маданияти билан таништириш ва юртдошларимизни АҚШ жамиятига интеграция (кириб бориш, мослашиш) жараёнига ёрдам беришдир. Олдимизда кўп вазифалар, режалар ва проектлар бор. Уларни амалга ошириш учун жамоамиз билан ижобий ёндашганмиз. Марказимиз томонидан ўтказиладиган учрашувлар 3 тилда, яъни ўзбек, инглиз ва рус тилларида ўтилади. Ҳар бир инсон ўзига қулай бўлган тилда суҳбатлашади, лекин шунга қарамай биз бир биримизни жуда яхши тушунамиз.
Агар сафингизда Uzbek Community Center of San Francisco Bay Area аъзоси бўлиш истагини билдирадиганлар бор бўлса, сизлар учун доимо қучоғимиз очиқ. Бизни кузатиб боринг ва янгиликларимиздан хабардор бўлиб боринг!
Uzbek Community Center of San Francisco Bay Area
Сан Франциско Кўрфази Ўзбек Жамияти UzbekCommunityCenter@gmail.com
Facebook group: Uzbek Cultural Center of San Francisco Bay Area. @UzbekCommunitySF